Ўзбекистоннинг қатор банкларида доллар курси 12 минг сўмдан ошиб кетди. Марказий банк ҳолатни изоҳлаб, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ички валюта бозоридаги таклифга салбий таъсир ўтказганини қайд этди.
Россия ўзбекистонлик валюта чайқовчилари айрибошловчи жойга айланди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ. Ўзбекистонликлар рублга ўзбек сўмини харид қилиб, сўнгра долларга алмаштириб, РФга олиб келиб, бу ерда яна рублга алмаштиришмоқда. Бундай операциялардан бир неча кунда 6% гача фойда олиш мумкин.
Президент видеоселектор йиғилишида валюта бозори барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди. «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли», — деди Шавкат Мирзиёев. Таъкидланишича, экспертлар жаҳондаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, бош вазир бошчилигида Республика штаби тузилади.
Марказий банк маълумотларига кўра, пайшанба куни жисмоний шахслар банклардан 60 млн рубль харид қилган бўлса, қарийб 5,5 млн Россия валютасини сотган. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳолатни «Россия-Украина ўртасидаги можарога қадар рублда импорт шартномаси тузганлар тезроқ эски нархларда тўловини амалга ошириш манфаатига эгалиги» билан изоҳлади.
Ўзбекистонда банклар ўзининг валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублини алмаштиришни бошлади. Марказий банк уларга валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги «мақбул бўладиган фарқ даражасини» сақлаб қолишни тавсия қилди.
Январь-июнь ойларида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этди. Талаб эса 11,3 млрд долларга етди: компаниялар 9,3 млрд доллар, аҳоли 2 млрд доллар сотиб олди. Бундан ташқари, чет эл валютасини сотиб оладиган корхоналарнинг ўртача ойлик сони кескин ошди.
Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2020 йил давомида миллий валюта долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди. Бунга пандемия, чет эл валютасига талабнинг ўсиши каби омиллар таъсир қилган.
Май ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробарга пасайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг